Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тайинлардилар. Яҳудий ёки насроний ўз хоҳиши билан Исломга холис кирса ва динни қабул қилса, у ҳам мўминлардан ҳисобланади. Унинг учун мўминларга хос ҳуқуқлар берилади ва зиммасига мўминларга тааллуқли вазифалар юклатилади. Ким яҳудийлигида ёки насронийлигида қолса, у динидан чиқишга мажбур қилинмайди. Расулуллоҳ с.а.в. Муозни Яманга жўнатаётганда дедилар: «Сен аҳли китоб бўлган бир қавм олдига боряпсан, уларни энг аввало Оллоҳ Таолога қуллик қилишга даъват қил. Оллоҳ Таолони танишгач, уларга бойларидан олиниб, камбағалларига бериладиган закотни фарз қилгани хабарини бер. Агар улар бунга итоат қилишса, закот ол. Уларнинг молларини энг яхшисини олишдан сақлан. Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл, зеро, у билан Оллоҳ Таоло ўртасида парда йўқдир». Баъзи вақтларда эса молларни йиққани махсус кишиларни юборар эдилар. Ҳар йили Абдуллоҳ ибн Равоҳани Хайбарга ҳосилни тахминий ҳисоблаш учун юборар эдилар. Улар Расулуллоҳ с.а.в.га унинг ўта қаттиққўллигидан шикоят қилишди. Абдуллоҳга аёлларнинг зийнатларидан пора беришмоқчи бўлишиб: «Бу сенга, бизга енгил ҳисоб қилгин, тақсимда бизга кўп қолдиргин», дейишганда, Абдуллоҳ уларга деди: «Эй яҳудийлар жамоаси, албатта сенлар Оллоҳнинг махлуқлари ичида мен энг ёмон кўрадиганларимсанлар, бироқ бу нарса мени сенларга зулм қилишга ундамайди. Аммо сенлар менга таклиф қилаётган пора ҳаромдир, биз ҳаром емаймиз». Яҳудийлар: «Мана шу билан еру осмонлар қоим бўлган», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. волий ва омилларнинг ҳолидан хабардор бўлиб турардилар. Улар ҳақида келаётган хабарларни эшитардилар. Баҳрайндаги омиллари Ало ибн Ҳазрамийни Абу Қайс қавми элчилари унинг устидан шикоят қилгани учун ишдан олдилар. Расулуллоҳ с.а.в. омиллардан ҳисобни тўлиқ олардилар, уларни кирим ва сарфлар бўйича ҳисоб-китоб қилардилар. Бир кишини закотлар йиғишга юбордилар ва қайтиб келгач, ҳисоб-китоб қилдилар. У деди: «Бу сизларга, буниси эса менга ҳадя қилинди». Унинг гапларини эшитгач, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Бу кишига нима бўлди? Биз уни Оллоҳ бизга топширган бир ишга юборсак, келиб: «бу сизларга, буниси менга ҳадя қилинди» дейди. У ота-онасининг уйида ўтирсин-чи, кўрамиз унга ҳадя қилинармикан ёки қилинмасмикан». Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Биз кимни бир ишга тайинласак ва ҳаққини ҳам берсак, бундан ташқари олган нарсаси хиёнатдир». Аҳли Яман Муознинг намозни жуда ҳам чўзиб юборишидан шикоят қилди. Расулуллоҳ с.а.в. унга танбеҳ бердилар ва: «Ким одамларга имом бўлса намозни енгил қилсин», дедилар. Одамлар ўртасида ҳукм чиқаришлари учун қозилар жўнатар эдилар. Алий ибн Абу Толибни Яманга, Абдуллоҳ ибн Навфални Мадинага қози этиб тайинладилар. Муоз ибн Жабал ва Абу Мусо Ашъарий икковларини Яманга қози қилиб юбораётиб, дедилар: «Нима билан ҳукм қиласизлар?». Улар айтишди: «Агар ҳукмни Китобда ҳам, Суннатда ҳам топа олмасак, ишларни бир-бирига қиёслаймиз. Қайсиниси ҳаққа яқин бўлса, ўшанга амал қиламиз». Расулуллоҳ с.а.в. буни тасдиқладилар. Бу шуни кўрсатадики, Расулуллоҳ с.а.в. қозиларни танлар ва уларнинг иш юритиш усулини аниқ сўраб олар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в. фақат қозиларни тайинлаш билан кифояланмадилар, балки мазолим ишларига ҳам аҳамият бердилар. Рошид ибн Абдуллоҳни мазолим ва қозилик ишларига амир қилиб жўнатдилар ва унга мазолим масалаларини кўриш ҳуқуқини бердилар.

 

91-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203